Live
4
Ўзбек

Клопп Германия миллий жамоасини бошқаришга тайёр — манба

Футбол
5 май, 10:10
У аввалроқ «Реал»да ишлашни истамаслиги маълум қилганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Клопп Германия миллий жамоасини бошқаришга тайёр — манба
Фото: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ устози Юрген Клопп тез орада яна мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкин.

Diario AS хабар беришича, Юрген Германия миллий жамоасининг кейинги мураббийи бўлишга тайёр.

Бироқ у жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоада иш бошламоқчи. Мутаҳассис Юлиан Нагелсманнга катта ҳурмат билан қарайди.

Шу билан бирга, Клопп «Реал»да ишлашни истамаслиги, шу сабабли ёзги мавсумлар оралиғида жамоани бошқармаслиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Германия мундиалда Е гуруҳида Кот-д'Ивуар, Кюрасао ва Эквадор билан беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар