Кристиан Киву келаси мавсумда «Интер»да қолади.
Аввалроқ «нерадзурри» раҳбарияти бош мураббий лавозимида Диего Симеонени кўришни истаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Foot Mercato маълумотига кўра, агар миланликлар аргентиналик мураббийни «Атлетико»ни тарк этишга кўндира олишса, ёзда бош мураббийни алмаштиришга тайёр.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, «Интер» 45 ёшли Киву билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.
«У, албатта, қолади ва яна биз билан бўлади. Киву – Европадаги энг яхши ёш мураббийлардан бири», – дея «Интер» президенти Беппе Мароттанинг сўзларини келтиради инсайдер.