«Нефтчи» клуби 3-трансферини эълон қилди.
Фарғоналиклар 21 ёшли ҳимоячи Иззатилло Пўлатов билан шартнома имзолади.
Асли андижонлик бўлган футболчи фаолиятини «Пахтакор» академиясида бошлаган. Кейинчалик «Турон» ва «Металлург» жамоаларида ўйнаган. 2023 йилда эса «Бухоро» сафига бориб қўшилган.
Футболчи 2023 йилда Ўзбекистон U-20 жамоаси билан Осиё кубоги ғолиби бўлган. Якунланган мавсумда Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борган.