«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, нидерландиялик 29 ёшли футболчи хизматига «Ювентус», «Милан» ва «Рома» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Аке кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истагида ёзда «шаҳарликлар»ни тарк этишга тайёр. Бироқ у Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа сафида ўтишни истайди. Натан якуний қарорни А Серия ўйинлари якунига етганидан сўнг қабул қилиши мумкин.
Маълумот учун, Аке 2020 йилдан буён «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилиб келади.