Live
1
Ўзбек

Ислом Тўхтахўжаев автомобилини Бобур Абдухолиқовга совға қилди

Футбол
11 июн, 10:52
Тажрибали ҳимоячи саралашда ўзидан кўпроқ ўйин ўтказган ҳужумчига автомобилини топширди.
Усмон Ибодов
Усмон Ибодов Редактор
Ислом Тўхтахўжаев автомобилини Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Фото - ЎФА
10.06.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Осиё Ўзбекистон Ўзбекистон 3 : 0 Қатар Қатар

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўзига совға қилинган BYD Song Plus Champion гибрид автомобилини жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларига жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани учун BYD автомобиллари совға қилинди. Машиналар калитини шахсан президент Шавкат Мирзиёев Қатар билан ўйиндан сўнг футболчиларга топширди.

Қайд этиш жоиз, Бобур Абдухолиқов мундиал саралашининг сўнгги босқичида Ўзбекистон сафида 4 та ўйинда қатнашди, у Шимолий Кореяга қарши баҳсда ассистни амалга оширган бўлса, БАА билан ўйинда пеналти ишлашган муваффақ бўлганди. ОКМК аъзоси Ислом Тўхтахўжаев эса миллий жамоанинг сўнгги икки ўйинига чақирилганди. Аммо давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхатидан Абдухолиқов эмас, балки Тўхтахўжаев ўрин олган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец эса ўзига совға қилинган BYDʼни миллий жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилгани хабар қилинган бўлса, кейинроқ бу ўз тасдиғини топмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Қатар Қатар
  • ЖЧ. Саралаш. Осиё ЖЧ. Саралаш. Осиё
Бугунги янгиликлар