ЖЧ-2026 арафасида Ироқ миллий жамоасида виза бўйича муаммо дуч келди.
Ироқ футбол федерацияси аъзоси Ғолиб Ал Замели «Shafaq News» агентлигига маълум қилишича, Иброҳим Байеш, Муҳаннад Али, Ҳайдар Абдул Карим, Али Ал Ҳамади ва «Пахтакор» ҳимоячиси Заид Таҳсинга виза рад этилган.
Бунга нима сабаб бўлганлиги очиқланмаган. Аммо Ал Замели айтишича, ташкилот ушбу масала бўйича тезкор ечим топиш умидида FIFA’га мурожаат қилади. Шунингдек, у мазкур футболчилар мамлакат миллий жамоасининг муҳим бўлаги эканини таъкидлаб ўтган.