Live
2
Ўзбек

Ираола – «Кристал Пэлас» бош мураббийлиги учун асосий даъвогар

Футбол
5 май, 13:43
Гласнер ёзда жамоани тарк этади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ираола – «Кристал Пэлас» бош мураббийлиги учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» клуби бош мураббий Оливер Гласнерга ўринбосар изламоқда.

Football Insider нашри хабарига кўра, «бургутлар» ёзда «Борнмут»ни тарк этишга қарор қилган таниқли испаниялик мутахассис Андони Ираола билан шартнома имзоламоқчи.

Қайд этилишича, 43 ёшли мутахассисга «Челси» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Кристал Пэлас» эса мураббий атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, Ираола 2023 йилнинг июл ойида «Борнмут»да иш бошлаганди. Ҳозирда унинг жамоаси АПЛ 35-туридан сўнг 52 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар