«Арсенал» вингери Габриэл Мартинелли фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Маълум қилинишича, «Интер» Мартинеллини қўлга киритишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, 25 ёшли футболчига «Ювентус», «Рома» ва «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, «тўпчилар» ўз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Арсенал» янги мавсумда аллақачон иккита учрашув ўтказди, аммо Мартинелли ҳали бирор марта жамоа қайдномасига киритилмади.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Мартинелли трансферига қизиқаётгани маълум қилинганди.