Бугун
115
Ўзбек

Тошкентда футбол ва футзал афсоналари иштирокида спорт байрами ўтказилади

Бошқа спортлар
22 август, 01:42
2 сентябр куни соат 18:00 да «Ҳумо Арена»да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2026 учрашуви ўтказилади.
Тошкентда футбол ва футзал афсоналари иштирокида спорт байрами ўтказилади
Фото: Ўзбекистон футзали

2–3 сентябр кунлари Тошкентда футзал ва футбол мухлислари учун махсус спорт тадбирлари ташкил этилади.

2 сентябр куни соат 18:00 да «Ҳумо Арена»да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2026 учрашуви ўтказилади. Унда БМБ ва СҚБ жамоалари баҳс олиб боради. Учрашув доирасида жаҳон ва ўзбек футболи афсоналари иштирокидаги махсус дастур ҳам намойиш этилади.

3 сентябр куни соат 18:00 да эса «Бунёдкор» стадионида жаҳон футболи афсоналари ва Ўзбек футболи афсоналари жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Жаҳон футболи афсоналари таркибида Жулио Cесар, Марко Матерацци, Жéрôме Боатенг, Мичел Салгадо, Кристиан Заккардо, Эстебан Камбияссо, Рикардо Қуарежма, Уэсли Снейдер, Оскар, Кевин Курáни ва Винченцо Якинта каби машҳур футболчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари яна бир жаҳон чемпиони ҳамда «Олтин тўп» соҳибининг Тошкентга ташриф буюришини маълум қилган.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон футзал федерацияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилмоқда.

Бугунги янгиликлар