Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби атрофидаги вазиятни кўпчилик диққат билан кузатаётгани табиий. Йил бошидан бери молиявий муаммоларнинг жиддийлашиб бораётгани фонида клуб боши берк кўчага кириб қолаётгани ва бу жараён давом этаётганини кўриш албатта ачинарли.
15-тур доирасида Навоийда «Қизилқум»га қарши ўтиши керак бўлган учрашув эса ўтказилмади. «Бунёдкор» пул муаммоси сабабли сафарни бекор қилди ва техник мағлубият ёзилди. Ким ўйлабди дейсиз, ўз вақтида машҳур ва номдор бўлган жамоани бугун шу аҳволга тушишини.
Бунга сабаблар кўп. Жамоа бош ҳомийсиз қолган. Тўпланиб бораётган қарздорликлар эса жамоани «емираётганга» ўхшайди. Айниқса, Ривалдо олдидаги қарздорликдан ҳаммани хабари бор. Бразилиялик собиқ футболчи билан ҳисоб-китоб ишларидаги фаоллик йўқолган ва шу сабабли бу ҳам энг оғриқли масалалардан бири. Лекин бу билан чекланиб бўлмаяпти. Маблағ муаммоси фонида клубни тарк этаётганлар кўпаймоқда ва улар ҳаққини ундириш учун нима қилади? Албатта, ФИФАга ёзишади ва ёзишяпти ҳам.
«Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган япон футболчиси – Итсуки Урата ёдингиздами? У апрел ойида айнан ойлик маош берилмаётгани фонида клубни тарк этганди. Урата ҳозир Хорватияда «Славен Белупо» жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Ушбу легионер «Бунёдкор»даги ҳақини ундириш мақсадида ФИФАга ёзган. Куни кеча FIFA қарор чиқарди ва унга кўра «Бунёдкор» Уратага 328 500 АҚШ доллари миқдорида пул тўлаши шарт. Бу сумма фоизларсиз, фоизлари билан эса рақам янада кўпаяди. Япониялик легионер бу йил ҳисобидан «қалдирғочлар»дан маош олмаган.
Дейлик, 45 кун ичида белгиланган маблағ тўланмаса клубга нисбатан FIFA трансфер тақиқи қўяди. Бунгача эса Ривалдо ва Денилсондан бўлган қарздорлик туфайли иккита тақиқ қўйилган ва агар Уратага ҳам тўланмаса бу учинчи тақиққа айланади.
У 2024 йил ярмида жамоага қўшилган бўлиб, ўтган вақт давомида «Бунёдкор» либосида тўп тепган ҳимоячи 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та ассистни бажарган.
ФИФА ҳукм чиқарди: япониялик футболчи «Бунёдкор»дан 328 минг доллар талаб қилмоқда
Футбол
22 август, 03:07
Япониялик легионер бу йил ҳисобидан «қалдирғочлар»дан маош олмаган.
Фото: Бунёдкор ПФК
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади