Live
6
Ўзбек

Гусков мағлубиятдан кейин: «Ўзбекистон капитани» таслим бўлмайди. Яна битта кўришамиз»

MMA
26 июл, 11:55
Ўзбекистонлик жангчи Анкалаевга ютқазгач, ўз фикрларини билдирди.
Гусков мағлубиятдан кейин: «Ўзбекистон капитани» таслим бўлмайди. Яна битта кўришамиз»
Foto: Getty Images

Богдан Гусков Магомед Анкалаевга қарши жангдаги мағлубиятига муносабат билдирди.

UFC ярим оғир вазн тоифасида (93 кг гача) рейтингнинг тўққизинчи поғонасида бораётган ўзбекистонлик жангчи Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтган UFC Fight Night 282 турнирида собиқ чемпион, россиялик Магомед Анкалаевга ютқазди.

«Дўстлар, барчангизга салом. Бугун шундай бўлди. Аммо бир нарсани аниқ айтаман — «Ўзбекистон капитани» таслим бўлмайди. Яна кўришамиз», — деб ёзди Гусков ижтимоий тармоқда.

33 ёшли Богдан профессионал аралаш жанг санъати (ММА)даги фаолиятини 2015 йилда бошлаган. У 2023 йилдан буён UFC'да иштирок этиб келмоқда.

Гусков UFC'да 4 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Бугунги янгиликлар