Live
4
Ўзбек

Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси голлар шоусида Нидерландияга ютқазиб қўйди

Бошқалар
22 сентябр, 11:11
Беллашувда жами 9 та гол урилди.
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси голлар шоусида Нидерландияга ютқазиб қўйди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал бўйича миллий жамоаси Европадаги ўқув-йиғин доирасида сўнгги ўртоқлик баҳсини ўтказди.

Нидерландияга қарши баҳсда европаликлар 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Миллий жамоа сафида голлар Аббос Элмуродов, Машраб Одилов ва Ҳусниддин Нишонов ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоасининг хориждаги йиғини якунига етди.

Ўртоқлик ўйини

Нидерландия – Ўзбекистон 6:3

Голлар: Буокҳари 14, Чих 18, Оуадоуҳ 28, Мартинус 38, 39 – Аббос Элмуродов 12, Машраб Адилов 19, Ҳусниддин Нишонов 32.

Ўзбекистон (бошланғич бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 5.Шахзоджон Саъдиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Аброр Ахмедзянов.
Захирадагилар: 1.Шавкат Ибрагимов, 2.Хайрулло Солиҳов, 3.Машраб Адилов, 4.Жасур Ўринбосаров, 7.Беҳруз Самиев, 10.Шахрам Фахриддинов, 11.Суннатилла Жўраев, 13.Шохжаҳон Шоназаров, 14.Асилбек Вафоев.

Бугунги янгиликлар