Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов раислигида Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Унда 2026/2027 йилги мавсум олдидан амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди. Шунингдек, XXX миллий чемпионати — Олий лигада иштирок этувчи клублар рўйхати тасдиқланди.
Янги мавсумда Олий лигада 12 та жамоа иштирок этиши белгиланди. 10 июлдан янги мавсум учун трансфер ойнаси очилади. 2 сентябр куни Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви расман бошланади. Унда Ўзбекистон чемпиони ва кубоги финалчиси ўзаро беллашади.
Олий лига ўйинлари эса сентябр ойининг биринчи ҳафтасида расман старт олиши режалаштирилган.
Биринчи лига баҳслари эса 2026 йилнинг декабр ойидан старт олиши кутилмоқда.