Live
1
Ўзбек

Фигу Моуриниони Португалия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида кўрмоқда

Футбол
24 феврал, 11:24
Луиш тажрибали мутахассис миллий жамоа билан муваффақиятга эриша олишига ишонмоқда.
Фигу Моуриниони Португалия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида кўрмоқда
Foto: Getty Images

«Реал» афсоналаридан бири Луиш Фигу бўлажак жаҳон чемпионатидан кейин Жозе Моуринио Португалия миллий жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мантиқан тўғри бўлади, деб ҳисоблайди.

«Бенфика» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Жозе бир неча бор Роберто Мартинеснинг ўринбосари бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Фигу Моуринио билан турли даврларда бирга ишлаган — «Спортинг»да Бобби Робсон билан ва «Барселона» таржимон сифатида ишлаганидан бошлаб, «Интер»даги ғалабали даврда ҳам. Луиш тажрибали мутахассисни Португалия футболи учун муҳим шаҳс деб ҳисоблайди.

«Жозенинг мураббийлик тарихи анча бой. Менимча, кун келиб унга Португалия миллий жамоасини бошқариш имконияти берилиши, мантиқан тўғри қарор бўлади», — деди Фигу.

Бугунги янгиликлар