Live
3
Ўзбек

Еврокубокларнинг барчасида испан мураббийлари ғолиб бўлиши мумкин

Футбол
22 май, 13:22
Унаи Эмери Европа Лигасида «Астон Вилла» билан ҳам зафар қучишни уддалади.
Еврокубокларнинг барчасида испан мураббийлари ғолиб бўлиши мумкин
Фoto: Gettyimages

Инглиз клуби финалда Германиянинг «Фрайбург» жамоасини мағлубиятга учратди (3:0).

Натижада, 3 та еврокубокдан 2 тасида испаниялик мураббийлар ғолиб бўлиши аниқ бўлиб улгурди. Сабаби УЕФА Чемпионлар Лигаси финали Луиса Энрике бошчилигидаги «ПСЖ» Микел Артета бошқараётган «Арсенал» билан куч синашади. Бу икки мураббий испаниялик эканлигини еврофутбол мухлислари яхши билишади.

Ўз навбатида, испаниялик мутахассислар учинчи еврокубокни ҳам ўзлариники қилишлари мумкин. Ла Лига вакили бўлган «Райо Валекано»ни Иниго Перес бошқармоқда ва жамоа Конференциялар Лигаси финалида АПЛнинг «Кристал Пэлас» клубига қарши майдонга тушади. Маълумот учун, инглизларни ҳозирда австриялик Оливер Гласнер бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Райо Вальекано Райо Вальекано
Бугунги янгиликлар