Live
2
Ўзбек

Эрон чемпионати. Остон Ўрунов ассист қайд этган баҳсда «Персеполис» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол
19 октябр, 11:15
    2
Сергеев эса захирада қолдирилди.
Эрон чемпионати. Остон Ўрунов ассист қайд этган баҳсда «Персеполис» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Фото: Persepolis

Эрон чемпионати 9-турида «Персеполис» сафарда «Мес Шаҳр Бабак» жамоаси билан беллашди. Унда теҳронликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда дастлаб 33-дақиқада ҳисоб очилди. Тиевй Бифума Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг узатмасидан унумли фойдаланди. 74-дақиқада Мажид Эйди орадаги фарқни иккитага оширган бўлса, Сайид Садеги 90+4-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

Маълумот учун, Ўрунов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаб, танаффусда алмаштирилди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Игор Сергеев захирада қолдирилди.

Бу натижадан сўнг «Персеполис» 20 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Эрон чемпионати. 9-тур
Мес Шахр Бабак – Персеполис 0:3
Голлар
: Бифума 33, Эйди 74, Садеги 90+4.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Persepolis Persepolis
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар