Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа яримҳимоячиси Кобби Майну ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Уни биринчи марта иккинчи жамоа сафидаги ўйинини кўрганимда: «Бу йигит ўзгача иқтидор соҳиби», деганман. Унинг учун барчаси жуда осон амалга ошарди. Шунинг учун унга бошқа даража кераклигини тушунганман, шу сабабли уни асосий жамоада синашни бошлаганмиз.
Мен учун Кобби — ўзгача футболчи. Кўпчилик унга қўллаб-қувватлаган ва ўсишига ёрдам берган. Бироқ охир-оқибат барчасига у ўз меҳнати билан эришмоқда», — деди тен Хаг The Athletic нашри учун интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Майну — «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Янги мавсумда футболчи барча мусобақаларни инобатга олганда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та самарали узатма етказиб берди.