Live
1
Ўзбек

Энрике: «Ҳар қачонгидан рақобатбардош бўлишимиз керак»

Футбол
5 май, 13:07
«ПСЖ» бош мураббийи «Бавария»га қарши яримфинал жавоб ўйини олдидан жамоасидан максимал даража кутаётганини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Энрике: «Ҳар қачонгидан рақобатбардош бўлишимиз керак»
Foto: Getty Images
06.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 1 : 1 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси яримфинали доирасида «Бавария»га қарши жавоб баҳси олдидан фикр билдирди.

«Иккала жамоа ҳам мавсум давомида, биз эса сўнгги икки мавсум давомида қийин вазиятлардан чиқиб кетиш қобилиятини намойиш этдик. Энди ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ рақобатбардош бўлишимиз керак. Бундай баҳсларни кўрганимда, Рафаэл Надалнинг Новак Жокович ва Рожер Федерерга қарши ўйинлари ҳақида айтганлари ёдимга тушади. У бу қарама-қаршиликларда ўсиш учун имконият кўрган», — деди Энрике матбуот анжуманида.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа нафақат рақибга, балки стадион муҳитига ҳам тайёр бўлиши лозим.

«Биз ажойиб футбол ўйнаётган жамоа ва муҳитни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки беллашув Парижда бўлиб ўтган ва унда «ПСЖ» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • ПСЖ ПСЖ
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар