Ўзбекистон делегацияси Дакар-2026 ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида навбатдаги медалга эга чиқди.
Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Шаҳзодбек Холмуродов 15,71 метр натижа қайд этди. Шу тариқа у шахсий рекордини янгилаш билан бирга, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Холмуродов ушбу натижаси орқали Ўзбекистон делегациясига яна бир медал тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 5 тага етди: 4 та кумуш ва 1 та бронза.