Охирги вақтларда Мартин Эдегорнинг Лондоннинг «Арсенал» клубидан кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўп учрамоқда.
27 ёшли футболчи кўп жароҳат олмоқда ва ушбу мавсум асосий таркибда жуда кам ўйин ўтказди. ОАВда норвегиялик клубдан кетишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бироқ TEAMtalk хабарига кўра, вазият буткул бошқача: хавбек ҳали ҳам «Арсенал»нинг муҳим фигураси эканлигини исботламоқчи. Жамоа сардори янги битим имзолашдан хурсанд бўлади.
Мартин Эдегорнинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.