Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи Мюнхенда аниқланади.
Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланадиган баҳсда «Бавария» ўз уйида «ПСЖ»га қарши тўқнаш келади. Жамоаларнинг Париждаги «супер отишма»сида Франция клуби 5:4 ҳисобида устун келган.
FutbolTV ва ZoʼrTV телеканали орқали эфирга узатиладиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг.
Эслатиб ўтамиз, биринчи яримфиналда «Арсенал» «Атлетико»ни (1:1, 1:0) мағлуб этиб, финалга йўл олган.
ЕЧЛ. Яримфинал
Бавария — ПСЖ
6 май, «Алянц Арена»
Бавария — Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Лаймер, Киммих, Павлович, Олисе, Мусиала, Диас, Кейн.
ПСЖ — Сафонов, Заир-Эмери, Маркинос, Пачо, Мендеш, Витиня, Руис, Невеш, Дуэ, Кварацхелия, Дембеле.
Биринчи ўйин — 4:5.