Live
2
Ўзбек

Дзюдо. Ўзбекистон Актаудаги халқаро турнирни 13 та медал билан якунлади

Бошқалар
19 октябр, 11:14
Келдиёровадан ташқари яна 4 дзюдочи олтин медалга сазовор бўлди.
Дзюдо. Ўзбекистон Актаудаги халқаро турнирни 13 та медал билан якунлади
Foto: Olympic uz

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича «Aktau Asian Open 2026» халқаро турнири ўз якунига етди.

Икки кун давом этган мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медал қўлга киритишди. Шунингдек, турнирда чемпион бўлган спортчилар жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобларига 100 очкодан ёзиб қўйишди.

🥇 Олтин медал:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-73 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
-100 кг: Миржалол Нормўминов
+100 кг: Муҳаммадали Тангриев

🥈 Кумуш медал:

-78 кг: Шинар Ибраева
-90 кг: Рамазон Аллабердиев

🥉 Бронза медал:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Муҳайё Аҳматова
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
-70 кг: Фарангиз Ҳожиева
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
-90 кг: Султонбек Абдушукуров

Бугунги янгиликлар