WhoScored статистик портали АПЛнинг ушбу мавсумидаги энг яхши вингерлар рейтингини эълон қилди.
Айни пайтда 1-ўринда «Манчестер Сити» футболчиси Жереми Доку жой олган. Унинг мавсумдаги иштироки 7,39 баллга баҳоламоқда.
2-поғонада «Арсенал» юлдузи Букайо Сака (7,35), 3-ўринда эса «Борнмут» вингери Антуан Семенио (7,23) қайд этилган. Қайд этиш лозим, Семенио яқин орада «Манчестер Сити»га кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Рейтингнинг 4 ва 5-ўринларини мос равишда «Эвертон»дан Илиман Ндиайе (7,07) ҳамда «Тоттенҳэм»дан Муҳаммад Қудус (7,06) эгаллаган.
Маълумот ўрнида, тунда Англия чемпионатининг 19-тур учрашувлари старт олади. Мазкур тур ўйинлари 1 январга қадар давом этади.