Бугун
12
Ўзбек

«Ман Cити» Семенё трансферини 48 соат ичида расмийлаштиради — манба

Футбол
29 декабр, 17:30
«Челси»га қарши баҳс ганалик вингер учун «Борнмут» сафидаги сўнгги ўйин бўлиши кутилмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Ман Cити» Семенё трансферини 48 соат ичида расмийлаштиради — манба
Foto: Getty Images

«Манчестер Cити» яқин вақт ичида Антуан Семенёни ўз сафига қўшиб олади.

Футболчининг товон пули билан боғлиқ тўловлар бўйича музокаралардан сўнг «Борнмут» 25 ёшли вингернинг трансфери келгуси 48 соат ичида расмийлаштирилишини кутмоқда, дея хабар беради журналист Бен Жейкобс.

Ганалик футболчининг ўзи эса аллақачон «шаҳарликлар» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

«Борнмут» Семенёнинг 30 декабр куни «Челси»га қарши баҳсда майдонга тушишига умид қилмоқда. Бу унинг Лондон клуби сафидаги сўнгги ўйини бўлиши кутилмоқда.

Вингер бу мавсумда АПЛда 17 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Бугунги янгиликлар