«Бавария» вингери Луис Диас жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейнни «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.
Мюнхен клуби ва Англия миллий жамоаси форварди дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин учун 30 нафар номзод қаторига киритилган.
«Бу масала бўйича кўпчилик ўз фикрини билдирганини кўрдим. Ҳар кимнинг ўз қараши бор, тўғрими? Ва бу фикрни ҳурмат қилиш керак.
Шахсан мен эса Ҳарри соврин соҳиби бўлиши керак, деб ҳисоблайман. У — дунёдаги энг яхши футболчилардан бири ва буни жуда узоқ вақтдан бери намойиш этиб келмоқда. У ўтказган мавсум эса шунчаки ақлбовар қилмас даражада ажойиб бўлди», — дея колумбиялик футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.
Диас: «Кейн «Олтин тўп»га муносиб. У узоқ вақтдан бери юқори даражани кўрсатмоқда»
Футбол
16 сентябр, 10:47
«Бавария» вингери жамоадошини индивидуал мукофотга лойиқ деб ҳисоблайди.
Foto: Getty Images