«Фиорентина» дарвозабони Давид Де Хеа Англия чемпионатидан тушган таклифларни рад этганини айтиб ўтди.
«Бу ёзда Англияга қайтиш таклифларининг барчасини рад этдим. Чунки «Манчестер Юнайтед»дан бошқа клубларда ўйнай олмасдим. Флоренцияда бахтиёрман. Оиламга ҳам шу клуб, шаҳарда қолишимни айтиб ўтдим. Улар ҳам менинг қароримни қўллаб-қувватлашди», - дея Де Хеа сўзларидан келтиради Football Italia нашри.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик 34 ёшли кипер ўтган йилнинг ёзидан бери «Фиорентина» клубида тўп суриб келади. Ўшандан бери у 42 ўйин ўтказиб, 50та гол ўтказиб юборди.
Аввалроқ «Фиорентина»нинг янги ҳужумчиси Эдин Жеко Флоренцияга нима сабабдан келганини айтиб ўтганди.