Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг 1-тур учрашувлари старт олди.
А гуруҳининг иккинчи учрашувида мезбон Ўзбекистон миллий жамоаси Ўмон билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб 4-дақиқадаёқ Ар-Раҳвани меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 55-дақиқада Эркинов мувозанатни тиклади.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган гуруҳдаги илк ўйинда Қирғизистон Туркманистон билан дуранг ўйнагани маълум қилинганди.
CAFA Nations Cup-2025. 1-тур
30 август. Тошкент
Ўзбекистон – Ўмон 1:1
Голлар: Эркинов 55 – Ар-Раҳвани 4.
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 8.Жамшид Искандеров ( 26.Диёр Ҳолматов,81), 9.Одил Ҳамробеков (с), 13.Шерзод Насруллаев ( 24.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 90+2), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Абдурауф Бўриев ( 18.Абдулла Абдуллаев, 90+2), 19.Азизбек Турғунбоев ( 31.Русланбек Жиянов, 61) 20.Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов,81), 30.Алибек Давронов, 32.Ҳусайн Норчаев ( 21.Игорь Сергеев, 61).
Ўмон: 1.Иброҳим Солиҳ Ал Мухайни, 3.Тани Ғариб Ал Рушайди, 6. Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси, 9.Муҳаммад Муборак Ал Ғафри, 10.Жамил Салим Ал Яҳмади (15.Ал Мандар Рабия Ал Алави, 78), 12.Абдуллоҳ Фаваз Баит Абдулғафур (31.Султон Бадар Ал Марзуқ, 78), 13.Амжад Абдуллоҳ Ал Харти, 14.Аҳмад Халифа Ал Каби, 23.Хариб Жамил Ал Саади (с), 28.Носир Султон Ал Равахи (8.Зоҳир Сулаймон Ал Агбари, 64), 30.Аҳад Ал Хабши Ал Машайхи (29.Мусааб Хамид Ал Мамари, 64).