Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг 1-тур учрашувлари старт олди.
А гуруҳининг биринчи учрашувида Қирғизистон миллий жамоаси Туркманистон билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 43-дақиқада Жумаев номинал меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада Кожо мувозанатни тиклади.
Аввалроқ мусобақа доирасидаги илк тур ўйинида Тожикистон Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани маълум қилинганди.
CAFA Nations Cup-2025. 1-тур
30 август. Тошкент
Қирғизистон – Туркманистон 1:1
Голлар: Кожо 45 – Жумаев 43.