Live
6
Ўзбек

CAFA Nations Cup-2025. Тожикистон Ҳиндистонга ютқазиб қўйди

Футбол
29 август, 13:42
Эрон дастлабки турдан сўнг гуруҳда пешқадамга айланди.
CAFA Nations Cup-2025. Тожикистон Ҳиндистонга ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images

Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг 1-тур учрашувлари старт олди.

Б гуруҳининг иккинчи учрашувида Тожикистон миллий жамоаси кутилмаганда Ҳиндистонга мағлуб бўлди.

Учрашув 2:1 ҳисобида ҳиндларнинг ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафидаги ягона гол «Хоразм» ҳужумчиси Шаҳром Самиев ҳисобига ёзилди. Рустам Соиров эса 72-дақиқада пеналтидан фойдалана олмади.

Гуруҳнинг биринчи баҳсида Эрон миллий жамоаси Афғонистон устидан ғалаба қозонганди.

CAFA Nations Cup-2025. 1-тур
29 август. Душанбе
Тожикистон – Ҳиндистон 1:2
Голлар: Шаҳром Самиев 23 – Али 5, Чинган 13
Фойдаланилмаган пеналти: Рустам Соиров 72

Бугунги янгиликлар