Live
12
Ўзбек

CAFA Nations Cup-2025. Эрон Афғонистондан устун келди

Футбол
29 август, 12:05
Ўзбекистон ва Тожикистон мезбонлик қилаётган турнир старт олди.
CAFA Nations Cup-2025. Эрон Афғонистондан устун келди
Фото: ЎФА

Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг 1-тур учрашувлари старт олди.

Б гуруҳидаги илк учрашувда Эрон миллий жамоаси Душанбеда Афғонистонга қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Форслар сафида голларга Амирҳоссеин Ҳоссеинзадеҳ (дубл) ва Мажид Ҳоссеини муаллифлик қилди. Афғонистон миллий жамоасинингя ягона голи Омид Мусави ҳисобига ёзилди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Тожикистон ва Ҳиндистон ўзаро тўқнаш келишади.

CAFA Nations Cup-2025. 1-тур
29 август. Душанбе
Эрон – Афғонистон 3:1
Голлар: Мажид Ҳоссеини 27, Амирҳоссеин Ҳоссеинзадеҳ 37, 63 - Омид Мусави 21

Бугунги янгиликлар