Германия чемпионатида 8-турдан ўрин олган дастлабки баҳсда «Вердер» ўз майдонида Берлиннинг «Унион» жамоасини қабул қилиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Бремен клуби очколарини 11 тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди. 10 очкоси бор «Унион» 10-поғонага тушди.
Бундеслига. 8-тур
Вердер — Унион Берлин 1:0
24 октябр, «Везерштадион»
Гол: Грюл (72).