Бугун
7
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» бир киши кам қолган «Ҳоффенҳайм»ни тор-мор этди (видеошарҳ)

Футбол
8 феврал, 13:40
Луис Диас ҳет-трик, Кейн дубл қайд этди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бундеслига. «Бавария» бир киши кам қолган «Ҳоффенҳайм»ни тор-мор этди (видеошарҳ)
Фото: Getty Images

Германия чемпионатининг 21-турида «Бавария» Мюнхенда «Ҳоффенҳайм»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Луис Диас ҳет-трикка эришди. Кейн эса дубни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Крамарич меҳмонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Натижада Компани жамоаси очколари сонини 54 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. «Ҳоффенҳайм» 42 очко тўплаб, 3-поғонада.

Бундеслига. 21-тур
Бавария – Ҳоффенҳайм 5:1
Голлар: Кейн 20 пеналти, 45 пеналти, Диас 45+2, 62, 89 – Крамарич 35.
Бавария – Нойер, Упамекано, Та (Ито, 63), Киммих, Дэвис (Лаймер, 80), Станишич, Павлович, Олисе (Карл, 63), Гнабри (Мусиала, 63), Луис Диас, Кейн (Жексон, 68)
Ҳоффенҳайм – Бауманн, Қобоқ, Прёмел, Авдуллаҳу (Журич, 81), Аслани, Ҳаждари, Прасс, Акпогума, Крамаричт(Дамар, 71), Туре, Куофал.

Бугунги янгиликлар