Бугун
7
Ўзбек

Бугун миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

Футбол
9 май, 01:00
Тадбир Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Бугун миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
Фото: AFC

Бугун, 9 май куни 2027 йил Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси қуръада 1-саватчадан ўрин олган. Мусобақа 2027 йилнинг 7 январ санасидан 5 феврал кунига қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Аввалроқ ушбу тадбир 11 апрел куни Ар-Риёдда ўтказилиши режалаштирилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Осиё кубоги Осиё кубоги
Бугунги янгиликлар