Бугун
6
Ўзбек

«Борнмут»нинг АПЛ доирасида мағлубиятсиз серияси 16 та ўйинга етди

Футбол
9 май, 18:07
Навбатдаги турда жамоа 19 май куни ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Борнмут»нинг АПЛ доирасида мағлубиятсиз серияси 16 та ўйинга етди
Фото: Getty Images

Англия Премер-лигасининг 36-турида «Борнмут» клуби «Фулҳэм»ни минимал ҳисобда мағлуб этди.

Натижада «гилос»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 16 та ўйинга етди. Клубнинг ушбу серияси январ ойида АПЛнинг 21-турида «Тоттенҳэм» (3:2) устидан қозонилган ғалаба билан бошланган эди.

Шундан сўнг жамоа «Брайтон» (1:1) билан дуранг ўйнади. Кейинчалик «Борнмут» қуйидаги жамоалар билан баҳс олиб борди: «Ливерпул» (3:2), «Вулверҳэмптон» (2:0), «Астон Вилла» (1:1), «Эвертон» (2:1), «Вест Ҳэм» (0:0), «Сандерленд» (1:1), «Брентфорд» (0:0), «Бёрнли» (0:0), «Манчестер Юнайтед» (2:2), «Арсенал» (2:1), «Нюкасл» (2:1), «Лидс» (2:2), «Кристал Пэлас» (3:0) ва «Фулҳэм».

Навбатдаги турда жамоа 19 май куни ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Жамоа ҳозирда АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар