Бугун
7
Ўзбек

Бобур Абдухолиқов — «Пахтакор» футболчиси

Футбол
9 июл, 08:10
У мавсум охирига қадар пойтахтликлар сафида тўп суради.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бобур Абдухолиқов  — «Пахтакор» футболчиси
Фото: Пахтакор ПФК

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Бобур Абдухолиқов билан шартнома имзолагинини эълон қилди.

28 ёшли футболчи «шерлар» билан мавсум охиригача мўлжалланган битимни имзолаган.

Абдухолиқов фаолияти давомида «Насаф», «Рух» (Украина), «Энергетик-БГУ» (Беларус), «Ордабаси» (Қозоғистон) ва «Сумгаит» (Озарбойжон) каби клублар щарафини ҳимоя қилган.

Шу кунга қадар бир маротабадан Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионига айланган.

«Умид қиламизки, Абдухолиқов «Пахтакор»нинг совринларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ Абдулла Абдуллаев «шерлар»ни тарк этгани хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар