Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев «шерлар»ни тарк этди.
27 ёшли футболчи «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин жамоа билан хайрлашган.
Футболчи фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирча қайси жамоа сафига бориб қўшилади, номаълум.
Абдуллаев бу мавсум «Пахтакор» сафида Суперлига ва кубок баҳсида 14та ўйинда майдонга тушган.