Live
2
Ўзбек

Бензема «Ал Иттиҳод» таклиф қилаётган шартномадан норози. У шу сабаб ўйинларни ўтказиб юбормоқда

Футбол
29 январ, 21:30
Янги битим шартларига кўра, ҳужумчи деярли «текинга ўйнаши» керак. Карим буни ҳақорат деб тушунган.
Бензема «Ал Иттиҳод» таклиф қилаётган шартномадан норози. У шу сабаб ўйинларни ўтказиб юбормоқда
Foto: Getty Images

Карим Бензема Саудия Арабистонида унга таклиф қилинаётган шартномадан жуда норози.

Ҳухумчи айнан шу сабабга кўра «Ал Иттиҳод»нинг «Ал Фотиҳ»га қарши ўйинида (2:2) иштирок этишдан бош тортгани маълум бўлди.

LʼEquipe нашрининг аниқлик киритишича, франциялик футболчи таклифни ҳақоратли деб ҳисоблаган. Унинг атрофидагилар ҳам ҳужумчига нисбатан ҳурматсизлик қилинганини айтишмоқда, чунки янги таклиф бўйича Каримга деярли «текинга ўйнаш»га тўғри келади — фақат имиж ҳуқуқларидан келадиган даромадларгина мустасно.

Таъкидланишича, бу ҳолатда «Ал Иттиҳод» раҳбарияти ожиз, чунки амалдаги иш берувчи Саудия лигасининг ўзи ҳисобланади.

Бенземанинг йўқлиги — Сержиу Консейсау жамоаси учун жуда катта йўқотиш. 38 ёшли форвард ҳафта охиридаги «Ан Нажма»га қарши баҳсда ҳам ўйнамаслиги кутилмоқда.

Бугунги янгиликлар