Карим Бензема «Ал Ҳилол» ўйинчисига айланди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ 38 ёшли ҳужумчи «Ал Иттиҳод» таклиф этган шартномадан норози бўлиб, жиддаликлар сафида ўйнашдан бош тортгани маълум қилинганди.
Манбага кўра, франциялик футболчи Риёд клуби билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Бензема бу мавсумда Саудия Пролигасида 14 ўйинда 8 та гол урган. Унинг аввалги клуби «Ал Иттиҳод» лигада 6-ўринни, янги жамоаси «Ал Ҳилол» эса 1-поғонани эгаллаб турибди.