Бирменгҳем шаҳри жамоаси «Селта» ҳимоячиси Оскар Мингеса билан шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмоқда.
27 ёшли футболчи ёзда Испания клубини эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи АПЛда тўп тепишга қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.
«Астон Вилла» бош мураббийи Мингесани универсаллиги туфайли муносиб номзод деб ҳисоблайди. Оскар ҳимоянинг қанотида ҳам, марказида ҳам ўйнай олади.
Мингеса «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталония клубининг асосий таркибида 60 дан ортиқ ўйин ўтказиб, Испания Кубоги соҳиби бўлган. 2022 йили «Селта»га ўтганидан кейин асосий таркибдан мустаҳкам ўрин олди ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.
«Астон Вилла», ЕЧЛда иштирок этиши кутилаётган, келгуси мавсум олдидан таркибни кучайтиришни истаяпти. Бироқ бирмингҳемликлар молиявий чекловларни ҳисобга олиши ва ўз футболчилари трансферига ҳам эътибор қаратишни режа қилган.