Live
7
Ўзбек

«Барселона» — Ла Лига чемпионлиги учун асосий даъвогар (Opta)

Футбол
11 август, 14:56
«Реал»нинг имконияти 32,3 фоиз билан иккинчи поғонада.
«Барселона» — Ла Лига чемпионлиги учун асосий даъвогар (Opta)
Фото: Getty Images

Opta портали Испания чемпионатининг янги мавсуми олдидан жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини баҳолади.

Унга кўра, амалдаги чемпион «Барселона»нинг яна бир бор чемпион бўлиш эҳтимоли 45,2 фоизни ташкил этмоқда. «Реал»нинг имконияти 32,3 фоиз, «Атлетико» эса 8,4 фоиз кўрсаткич билан учинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Каталония клуби 94 очко билан Ла Лигада чемпионликни қўлга киритган эди. «Реал» эса 86 очко билан иккинчи поғонни эгаллаганди.

Маълумот учун, Ла Лигада янги мавсум 15 август куни старт олади. Илк турда «Барселона» ўз майдонида «Атлетик»ни қабул қилади, «Реал» эса «Реал Сосиедад»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар