Европа Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқич доирасида «Қайрат» клуби Болгариянинг «Левски»сига қарши ўйнади. Натижада меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоаларнинг илк беллашувида ҳам болгарияликлар шу ҳисобда муваффақият қозонган.
Шундай қилиб, «Левски» икки ўйин натижасига кўра, Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олди. «Қайрат» эса Европа лигасида иштирок этади. Улар гуруҳ босқичига чиқиш йўлида ПАОК – «Андерлехт» ғолибига қарши беллашади.
Маълумот учун, «Қайрат» ЧЛда умумий гуруҳ босқичида қатнашганди. 8 та ўйиндан сўнг умумий турнир жадвалида 36-ўринни эгаллаганди.
ЕЧЛ саралаши
Қайрат – Левски 0:1
Гол: Рейналдо 13
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади