«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик 22 ёшли футболчининг ўйини ва майдондаги фидойилигидан мамнун. Клуб раҳбарияти ҳам испаниялик хавбекнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.
Шунга қарамай, «Барселона» ёзда футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Жамоада яримҳимоячилар етарлича экани боис сотув эҳтимоли анча юқори деб баҳоланмоқда.
Transfermarkt портали Маркнинг нархини 25 миллион евро дея баҳоламоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ «Атлетико» Касадони сотиб олмоқчи экани маълум қилинганди.