Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Маrса нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи спорт директори Матеу Алемани бошчилигидаги раҳбарият кўриб чиқаётган эҳтимолий трансфер вариантлари қаторидан жой олган. Аввалроқ «Вулверҳэмптон» яримҳимоячиси Жоаo Гомеш «Атлетико»нинг асосий мақсади сифатида тилга олинган эди, бироқ клуб муқобил номзодлар устида ҳам ишламоқда.
Ҳозирча «Атлетико» «Барселона» билан Касадо бўйича расмий музокараларни бошламаган. Шунга қарамай, футболчининг ўзи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун трансферга рози бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, испаниялик футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини ошириш мақсадида доимий равишда майдонга тушишни хоҳламоқда.
Агар «Атлетико» Жоаo Гомеш трансферини амалга ошира олмаса, клуб Марк Касадо номзодига қайтиши мумкин.
Айни мавсумда Касадо Испания Ла Лигасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.