Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов жаҳон бокс ташкилоти (WBO) нинг янгиланган рейтингида уч поғона юқорилади.
32 ёшли спортчи уч поғона юқорилаб, оғир вазн тоифасидаги даъвогарлар рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилди.
Жалоловдан юқорида фақат украиналик Александр Усик ҳамда британиялик Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа бор.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир 17 октябр куни Лондондаги бкос кечасида британиялик Соломон Дакрес устидан ғалаба қозонганди. Ушбу ғалаба Жалоловнинг профессионал фаолиятидаги 18-ғалабаси бўлди. Боксчи ҳозирга қадар мағлубиятга учрамаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади