Live
3
Ўзбек

«Байер» Гласнер билан музокара бошлади

Футбол
28 май, 04:56
Леверкузен клуби австриялик мутахассисни бош мураббийликка олиб келмоқчи.
«Байер» Гласнер билан музокара бошлади
Foto: Getty Images

Германиянинг «Байер» клуби Оливер Гласнер номзодига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар берди.

Манбага кўра, леверкузенликлар австриялик мутахассис билан бош мураббийлик лавозими бўйича боғланган.

Аввалроқ 51 ёшли Гласнер мавсум якунлангач «Кристал Пэлас»ни тарк этиши ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Мураббий Лондон клубидаги фаолияти давомида Англия кубоги, Англия Суперкубоги ва Конференциялар лигаси совринларини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, «Байер» 2025/26 йилги Бундеслигани 6-ўринда якунлади.

Жамоа 34 турда 59 очко тўплади ва кейинги мавсум Европа лигасида иштирок этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар