Live
3
Ўзбек

«Ҳаяжонли беллашув кутмоқда» — Гукеш Синдаровга қарши жаҳон тожи учун матч ҳақида гапирди

Бошқа спортлар
8 май, 01:40
Амалдаги жаҳон чемпиони саналган ҳиндистонлик шахматчи ўзбекистонлик гроссмейстерни эътиро этди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Ҳаяжонли беллашув кутмоқда» — Гукеш Синдаровга қарши жаҳон тожи учун матч ҳақида гапирди
Foto: UzChess

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу Варшавадаги турнир олдидан берган интервюсида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида эришган натижа шунчаки ҳайратланарли ва жуда доминантлик. У ўтган йили Жаҳон кубогини ютиб, ўзининг қанчалик кучли эканлигини кўрсатганди. Уни элитага олиб кирган янги энергияси шахмат олами учун жуда фойдали.

Жаҳон тожи учун баҳс? Биз деярли тенгдошмиз. Номзодлар турнири ва жаҳон чемпионлиги учун матч — бу бутунлай бошқа-бошқа мусобақалар. Шунинг учун ҳозирги натижалардан узоқ муддатли хулоса чиқармаган бўлардим. Олдинда бизни жуда ҳаяжонли беллашув кутмоқда.

Фаворит? Одатдагидек мен фаворитларга ишонмайман. Белгиланган кунда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатган шахматчи ғалаба қозонади. Мақсадим — бор маҳоратимни кўрсатиш», — дея ҳиндистонлик чемпионнинг сўзларини келтиради UzChess.

Аввалроқ жаҳон чемпионлиги учун баҳс санаси эълон қилинганди.

Бугунги янгиликлар