Жаҳон шахмат тожи учун амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) ва даъвогар Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) ўртасидаги ўйин санаси эълон қилинди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабар беришича, беллашув 2026 йил 23 ноябрдан 17 декабргача бўлиб ўтади.
Маълум қилиниўича, ўйиннинг минимал соврин жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Ўйин регламенти 2026 йил 1 июлгача тасдиқланиши керак. Одатда ўйин 14 та партиядан иборат бўлади. Агарда қайсидир томон ғолиб чиқиш учун 7,5 очко жамғара олса, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу 2024 йил декабр ойида Сингапурда бўлиб ўтган жаҳон шахмат тожи учун ўйиннинг 14-турида хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.
Синдоров эса Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлиб ўтган 2026 йилги даъвогарлар турнирида муддатидан олдин ғалабага эришди.