«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио клубни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Испаниялик футболчи Мадрид клубидаги ҳолатини ўзгартириш ниятида. У раҳбариятга «Реал»га бўлган садоқати шубҳасиз эканини аниқ билдирган. Асенсио келаси мавсумда ҳам «қаймоқранглилар» сафида ўйнашни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида, Раул «қироллик клуби» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг жамоа билан шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.
Ушбу мавсум ҳимоячи барча мусобақаларда 34 та ўйинда иштирок этиб, 2 гол урди ва 1 ассист амалга оширди. Аввалроқ «Бешиктош» Асенсио учун 20 миллион евро сарфлашга тайёр экани маълум қилинганди.