Live
4
Ўзбек

Артур Юнусов – «Сайхун» футзал клуби бош мураббийи

Бошқа спортлар
23 июл, 04:42
Томонлар мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Артур Юнусов – «Сайхун» футзал клуби бош мураббийи
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал миллий жамоасининг собиқ сардори Артур Юнусов 2026 йилги Олий лигада бош мураббий сифатида иш бошлади.

У Олий лига дебютанти Сирдарёнинг «Сайхун» жамоаси бош мураббийига айланди. Томонлар мавсум якунига қадар шартнома имзолади.

Юнусов ўтган мавсумда «СҚБ» жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган эди. Эндиликда сирдарёликлар билан янги мавсумни бошлайди.

Маълумот учун, «Сайхун» клуби ўтган мавсумда Биринчи лигада ғолибликни қўлга киритган эди.

Бугунги янгиликлар