«Реал» вингери Арда Гулер янги мавсумда топ-5 лигаларида рақиб дарвозаси олдида 10+ голли вазият яратган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда Squawka хабар берди.
Бу борада иккинчи ўринда «Севиля» яримҳимоячиси Доди Лукебакио бормоқда. Унинг ҳисобида 9та голли вазият бор. Учликни «Вилярреал» вингери Николя Пепе 8та голли вазият билан якунлаб беради.
Туркиялик 20 ёшли футболчи ўтган мавсумда Мадрид клуби сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва тўққизта голли узатмани амалга оширган.
Унинг «Реал» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади ва футболчининг бозор нархи 45 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, «Реал» Алонсо қўл остидаги 8 ўйинда бир марта ютқазди.